ПСЖ "Бавария" футболчиси билан келишувга эришди

ПСЖ ва Люка Эрнандес шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. 

"Bayern & Germany" нашрининг  "L’Équipe"га таяниб берган хабарига кўра, парижликлар эндиликда "Бавария"ни ушбу трансферга кўндиришлари керак. Бу иш у қадар ҳам осон бўлмаслиги кутилмоқда. 

Жорий мавсумда футболчи Бундеслига доирасида 7 та учрашувда майдонга тушган. У жаҳон чемпионатида жароҳат олганди ва ҳамон тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!