ПСЖ дебютант майдонида мағлуб бўлди

Франция 1-дивизионида 2-тур учрашувлари давом этмоқда. Ушбу тур доирасидаги "Ланс" - ПСЖ учрашувида мавсум дебютанти амалдаги чемпионни мағлуб этди. Баҳс 1:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Таъкидлаш жоизки, парижликларнинг асосий таркиб футболчилари турли сабабларга кўра, ушбу беллашувда қатнаша олмади.

Ланс

  • Игнатиус Ганаго 57'

Лига 1 2-тур

11/09/2020, 00:00

1
:
0
Тугади

ПСЖ

    Стадион: Stade Bollaert-Delelis 5000 томошабин

    Бош ҳакам: Hakim Ben El Hadj

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди! "Ланс" чемпионларни таслим этди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

    • 90+'

      Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 87'

      ПСЖ шошмоқда. Айни шу сабаб кўп маротаба тўп йўқотмоқда.

    • 84'

      Силла ўрнига Бурра, Дукуре ўрнига Моурисио майдонга тушди.

    • 83'

      Бернат ўрнига Баккер майдонга тушди.

    • 82'

      "Ланс" ўз жарима майдонига қамалиб олди.

    • 79'

      Сотока Силланинг узатмасидан сўнг тўпни шеригига ажойиб тарзда ташлаб берди. Медина бу тўпга оёқ қўйишга муваффақ бўлмади.

    • 78'

      Бернат жуда қўпол ҳаракат қилди. Сариқ карточка.

    • 76'

      "Ланс" бироз ортга чекинганини таъкидлашимиз жоиз. Бу табиий.

    • 74'

      Колимовендо ўрнига Хесе майдонга тушди.

    • 73'

      ПСЖ ҳар хил йўллар билан "Ланс" ҳимоясига йўл қидирмоқда.

    • 71'

      Кайузак Кокота ўрнига майдонга тушмоқда. Ганаго ўз ўрнини Жанга бўшатиб бермоқда.

    • 70'

      Сотока сариқ карточка ишлаб олди.

    • 68'

      Руиз-Атиль ўрнига парижликлар сафида Дагба майдонга тушди.

    • 67'

      Эррера жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

    • 65'

      "Ланс" таркибида Банза ўрнига Сотока майдонга тушди.

    • 63'

      Булка ажойиб сейв билан ўзининг хатосини қисман ювишга эришди. "Ланс" ҳужумчиси жуда яқин масофадан зарба берди. Польшалик посбон эса тўпни кўкси билан қайтаришга эришди.

    • 61'

      Майдон эгалари ҳимояга ётиб олмаяпти. Имконият бўлди дегунча, уларни Булка дарвозаси олдида кўрмоқдамиз.

    • 58'

      ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Ланс" ҳисобни очмоқда. Ганаго Булканинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетди.

    • 56'

      Курзаванинг жарима майдонига узатган тўпини ҳужумчилар дарвозага жойлаб қўя олмади.

    • 55'

      Бонзанинг тепган тўпини Булка осонлик билан эгаллаб олди.

    • 55'

      Курзаванинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ.

    • 52'

      Колимовендонинг қанотдаги фаоллиги ПСЖга корнер совға қилди.

    • 51'

      Курзава жарима майдонига узатилган жуда хавфли зарбани қайтаришга эришди.

    • 49'

      Какутанинг бурчак узатмасини Булка қайтариб юборди.

    • 48'

      Мишелиннинг узатмаси ўтмади. Парижликлар ҳимояда ишончли.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45'

      Танаффус. Ҳакам вақт қўшиб берди.

    • 45'

      Курзаванинг узатмасини кипер ушлаб олди.

    • 44'

      Дукуре огоҳлантирилди.

    • 43'

      Руиз-Атиль барчасини тўғри бажарди. Аммо дарвозага зарба беришга кечикди. "Ланс" тўпни олиб, қарши ҳужумга ўтди. Ёш футболчининг бахтига улар вазиятни хавфли кўринишга олиб кела олмади.

    • 40'

      Калимовендо яхши вазиятга чиқиб борди. Аммо дарвозабон ундан аввалроқ тўпга етиб борди.

    • 36'

      "Ланс"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси наф келтирмади.

    • 34'

      Ганаго ПСЖ жарима майдони ичида фаол ҳаракат қилди. Унинг паси анча яхши ўйланганди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

    • 32'

      Сарабианинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

    • 31'

      ПСЖ аста-секин устунликни ўз қўлига олмоқда.

    • 28'

      Эррера 20 метрлар чамаси масофадан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлини ёпишга улгурди.

    • 27'

      Сарабианинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

    • 24'

      "Ланс" яна прессингдан чиқишда яхши ҳаракат қилмоқда.

    • 22'

      Руизнинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Олис бурчак яхши нишонга олинганди.

    • 18'

      ПСЖ ҳозирча айтарли ҳужум амалга оширмади

    • 17'

      Гнаго жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилиб, зарба берди. Тўп дарвоза устунига бориб тегди. Қайтган тўпни "Ланс"нинг яна бир футболчиси дарвозага йўллади. Булка тўпни ушлаб олди.

    • 15'

      "Ланс" ҳимоядан чиқишда жуда чиройли ўйнамоқда.

    • 13'

      Гуйенинг узатмаси ўтмади. Акс ҳолда, яхшигина хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

    • 11'

      "Ланс" ҳозирча тенгма-тенг ўйнамоқда.

    • 7'

      ПСЖ жарима зарбаси амалга оширди. Аммо ҳимояилар боши билан тўпни узоқлаштиришга эришди.

    • 5'

      "Ланс" футболчиси якуний паллада зарба бера олмади. Акс ҳолда, Булка дарвозаси улкан хавф остида қоларди.

    • 2'

      Бугун анча тенг ўйин кўришга умид қилсак бўлади. Чунки парижликлар анча экспериментал таркибни майдонга ташлаган.

    • 1'

      Учрашув бошланди.

    • 0'

      Барча нарса бугунги ўйин бошланишига тайёр.

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

    • 0'

      Бугун ПСЖ Франция 1-дивизионидаги юришини бошлайди.

    • 0'

      Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)