ПСЖ эгалари "Манчестер Юнайтед"ни харид қилмоқчи, бироқ ...
ПСЖ эгалари "Манчестер Юнайтед" клубига қизиқиш билдирмоқда.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, "Qatar Sports Investments" инвестиция компанияси Англия клубига эгалик қилмоқчи. QSI ушбу харидни ҳозир амалга ошириши қийин, чунки бунинг учун компания ПСЖни тезкорлик билан сотиб юбориши керак. Аммо бу уларнинг режаларига киритилмаган.
Яна бир муқобир вариант ҳам бор: Қатар компанияси алоҳида янги бизнес тузилмасини яратиши мумкин, лекин бу футбол регуляторларининг ҳар хил текширувларига олиб келади.
ПСЖ президенти ва Qatar Sports Investments бош директори Носир Ал-Ҳелайфи "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари билан учрашмаган.
Фикрлар