ПСЖ етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди (фото)

ПСЖ клуби ярим ҳимоячи Марко Верратти билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Янги келишувга кўра, италиялик ярим ҳимоячи парижликлар сафида 2026 йил июнь ойига қадар тўп тепади. Верратти 2012 йил ПСЖ таркибига келиб қўшилган. Унинг трансфери учун француз клуби "Пескара"га 12 миллион евро ўтказиб берган. 

Марко охирги 10 мавсум жорий жамоасида 398 ўйин ўтказиб, 11 гол ва 48 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйган.

верратти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!