ПСЖ футболчиси 2 ҳафтага сафдан чиқди

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта тиззасидан олган жароҳати сабаб таҳминан икки ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ 35 ёшли футболчи чемпионатнинг “Ницца”га қарши баҳсини ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мотта жорий мавсум Франция чемпионатида жами 8та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!