ПСЖ футболчиси ёзда АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ПСЖни тарк этиши мумкин.

Хабарларга қараганда, 25 ёшли футболчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Унга "Лестер" қизиқиш билдирмоқда. “Тулкилар” тез орада Ренатуга шартнома таклиф қилмоқчи.

Айтиш керакки, Саншешнинг трансфери “Лестер”га тахминан 20 миллион еврога тушиши мумкин.

Саншеш жорий мавсум Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!