ПСЖ Гальтега шарт қўйди

ПСЖ Чемпионлар лигасини тарк этгач, Кристоф Гальтьтени бош мураббий лавозимидан озод қилмоқчи эмас. 

"Paris Frans" нашрининг хабар беришича, клуб президенти Нассер Ал-Хелайфи "Бавария"га учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббийни ўзгартириш ниятида эмас. 

Гальте фақатгина клуб Франция чемпионатини юта олмаган тақдирда, жамоани тарк этади. Бу ҳолатда маслаҳатчи Луиш Кампуш ҳам ўз лавозимидан озод этилади. 

26 турдан сўнг ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 63 очко билан биринчи поғонани банд этиб турибди. Улар энг яқин таъқибчиси "Марсель"дан 8 очко олинда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!