ПСЖ Гавига қизиқмоқда. Бунга "Барса"нинг муносабати қандай?

"Барселона" Гавини сотиш ниятида эмас. 

Кеча бир қатор манбаларда ПСЖ "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Гавига қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқа бошлади. 

"Барса" раҳбарияти, парижликларнинг футболчига қизиқиши борасида ҳеч нарса дея олмайди. Бу борада бирор расмий алоқалар ёки таклиф бўлмагани ҳақида "Marca" нашри хабар бермоқда. 

Бундан ташқари, Гавининг Каталония грандига содиқлиги барчага аён. 

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ёш хавбек шартномасини 2026 йилнинг июнига қадар узайтирди. Унинг товон пули - бир миллиард еврони ташкил этади. 


Comments

You must be logged in to commet!