ПСЖ Ҳакими, Дембеле ва Мендешнинг жароҳатлари ҳақида баёнот берди
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ва ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигаси-2025/2026 мавсуми умумий босқичининг 4-турида Мюнхеннинг "Бавария" клубига қарши ўйинда олган жароҳатлари ҳақида хабар берди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Ашраф Ҳакимийнинг чап тўпиғида жиддий чўзилиш бор, шу сабабли у бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.
Усмон Дембеле болдир мушакларидан жароҳат олди. У кейинги бир неча ҳафта ичида даволанади.
Нуну Мендешда чап тизза бойламлари чўзилган. Кейинги ҳафталар давомида у шифокорлар назорати остида бўлади.
Дезире Дуэ реабилитация ишларини давом эттирмоқда", - дейилади ПСЖ расмий сайти хабарида.
AS нашри ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида марокашлик футболчи жароҳати туфайли йил охиригача майдонга тушмаслигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, "Бавария" вингери Луис Диас Ашраф Ҳакимига жиддий жароҳат етказди - Париж клуби ҳимоячисининг тўпиғи бошқа томонга қайрилиб кетди. Марокашлик фулбек йиғлаб майдонни тарк этди.



Фикрлар