ПСЖ ҳеч ким кутмаган бош мураббийни олиб келади

ПСЖ келаси мавсум жамоани бошқа бош мураббий бошқаришини истаяпти. Кристоф Галтье жамоанинг ички муҳитини тўғрилай олмади. Франциялик мутахассис Неймар, Месси ва Мбаппе каби юлдузларни бўйсиндиришнинг имконини тополмади.

Маълумотларга қараганда, парижликлар “Арсенал” бош мураббийи Микель Артетага кўз тикмоқда. Хосеп Гвардиоланинг шогирди бўлган испаниялик мутахассис ўртамиёна жамоага айланиб қолган “Арсенал”ни қисқа фурсатда яна гранд клублар қаторига қайтарди.

Жорий чемпионатда Микель Артета шогирдлари Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”си билан чемпионликни талашмоқда.

Лондон жамоасини 2019 йилдан бери бошқараётган Артетанинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Бу мутахассисга ПСЖ ҳам бегона эмас. У футболчилик даврида – 2001-2002 йиллар давомида парижликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!