ПСЖ Икардини ижарага олмоқчи
Ads

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди ҳамон ПСЖнинг қизиқишлар марказида бўлиб турибди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра Франция чемпиони 26 ёшли аргентиналик футболчини жорий мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Клублар айни дамда ижара муддати якунлангач сотиб олиш ҳуқуқини қўшиш ёки қўшмаслик масаласини муҳокама қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардини “Атлетико” ҳамда “Валенсия” клублари ҳам ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.