ПСЖ иккига бўлинган! Муаммо нимада?

ПСЖда Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазият туфайли муҳиб бузилди. 

Биласиз, Париж клуби ҳужумчини Японияга бўладиган турне учун рўйхатдан чиқариб ташлаб, уни трансферга қўйганди. 

Жамоа сардори Маркиньос Мбаппени қўллаб-қувватлади. "Умид қиламанки, у қайтиб келади ва ПСЖга ёрдам беради. Ажойиб футболчи". 

"RMC Sport" хабарига кўра, бразилияликнинг бу гапидан клубнинг қатарлик эгалари норози бўлган. ПСЖ президенти Носир-Ал Хелайфига ҳам бу ёқмаганан. 

ПСЖ футболчилари бу вазиятда иккига бўлинган. Ушбу жараён уларга дам олиш имконини бермаяпти. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!