ПСЖ жаҳон чемпионини харид қилмоқчи
ПСЖ "Тоттенхэм" сардори ва дарвозабони Уго Льорисни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар Льорис собиқ устози Маурисио Почеттино билан бирга ишлашга қарши бўлмаслигига ишонмоқда. Аргентиналик мутахассис тез орада ПСЖ бошқарувига келиши кутилмоқда.
Льориснинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжаланган. Transfermarkt портали 24 ёшли посбонни 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар