ПСЖ кутилмаганда бу футболчини танлади

ПСЖ келаси мавсум Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун таркибини кучайтиришга қарор қилган.

Таниқли журналист Саймон Жонснинг маълум қилишича, парижликлар “Арсенал” сардори Мартин Эдигорга кўз тикмоқда.

Трансфер мутахассисларнинг таъкидлашича, ПСЖ раҳбарлари учун кутилмаган қарорни амалга ошириш қийин бўлади. Чунки норвегиялик ярим ҳимоячи “Арсенал” билан яна икки йиллик шартномага эга.

Қолаверса, Эдегор Микель Артета жамоасининг асосий фигурасига айланиб қолган ва ўйиннинг муваффақиятли бориши кўп жиҳатдан моҳир ярим ҳимоячининг ҳаракатларига боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!