ПСЖ

ПСЖ бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силвага ўринбосар қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Goal нашрига кўра, парижликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матипни ушбу ўрин учун асосий номзод сифатида кўришмоқда.

Мерсисайдликлар асосий таркибидаги ўрнини йўқотган камерунлик ҳимоячи ПСЖнинг таклифига розилик бериши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Матип "қизиллар" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)