ПСЖ Луис Энрике билан шартномани узайтирмоқчи

ПСЖ бош мураббий Луис Энрике билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда "L’Équipe" хабар берди.

Ҳозирги келишув 2027 йилга қадар амал қилади. Манбага кўра, клуб раҳбарияти испаниялик мутахассис билан янги шартномани 2030 йилгача тузишни режалаштирмоқда.

Дастлабки муҳокамалар тинч ва ижобий руҳда ўтаётгани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, ПСЖ раҳбарияти бошқа клубларнинг мураббийга қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олиб, янги битимни мавсум якунлангунга қадар расмийлаштиришни истамоқда.

Луис Энрике 2023 йил ёзида парижликлар бошқарувини қабул қилган эди. Унинг раҳбарлиги остида клуб ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!