ПСЖ “Манчестер Юнайтед” юлдузини олишга тайёр

ПСЖ “Манчестер Юнайтед” футболчиси Маркус Рэшфордни сотиб олмоқчи. Клуб унга ҳафтасига 850 минг фунт тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда “Mirror” нашри.

Бир неча кун аввал Носир ал-Хелайфи ҳужумчини эркин агентга айланса, ПСЖга олиб келиши мумкинлигини айтганди. Аммо Рэшфорднинг Англия клуби билан келишувида шартномани яна бир йилга узайтириш банди бор ва унинг қолиш эҳтимоли юқори.

Рэшфорд Англия билан Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб келди. У терма жамоанинг турнирдаги тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 25 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”нинг ҳам мавсумдаги тўпурари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!