ПСЖ
Ads

Кеча Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган “Марсел” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтди.

“Велодром” стадионида кечган баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Даставвал Луис Густаво 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Неймар мувозанатни тиклади.

78-дақиқада Флориан Товен томонидан киритилган гол марселликларга 3 очко олиб келиши мумкин эди... Бироқ... Неймар эса 87-дақиқада ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Кавани ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди.

Қуйида ушбу қизиқарли баҳснинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: