ПСЖ Мбаппенинг дубли эвазига "Монако"ни мағлуб этди

  • 13 декабрь, 2021, 02:41
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионати 18-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монако" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

12-дақиқада Мбаппе ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида Мессининг узатмасидан сўнг Килиан дублни расмийлаштирди. 

Ушбу натижадан сўнг парижликлар ҳисобидаги очколар сони 45 тага етди ва улар Лига 1 турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. 28 очкоси бор "Монако" 8-поғонани банд этган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!