ПСЖ Мбаппенинг муҳим вазифасини бошқа ўйинчига топширди
ПСЖ сафида шу пайтга қадар пенальтиларни Килиан Мбаппе бажариб келган. 25 ёшли ҳужумчи “Реал”га ўтиб кетганидан кейин Париж клуби мураббийлар штаби бу масъулиятли ишни бошқа ўйинчига юклади.
RMC Sport нашрининг маълум қилишича, энди ПСЖда асосий пенальтичи портулагиялик ярим ҳимоячи Витинья бўлади.
24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча турнирларда 46 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ва бешта ассист ёздириб қўйганди. Энди бу футболчида голлари сонини ошириш имкони бўлади.
Витиньянинг парижликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Transfermarkt портали экспертлари бу футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
ПСЖ Витиньяни икки йил муқаддам “Порту”дан 41,5 миллион еврога трансфер қилган эди.
Фикрлар