ПСЖ Мессининг ўрнига Бернардуни сотиб олишни режалаштирмоқда

ПСЖ Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда.

Париж клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячисини ёзги трансфер ойнасида сотиб олмоқчи, деб хабар беради "Le Parisien" нашри. Португалиялик ярим ҳимоячи Мессининг ўрнини эгаллаш учун идеал номзод сифатида кўрмоқда.

Футбол бўйича маслаҳатчи Луис Кампос Силвани ПСЖнинг асосий мақсади сифатида белгилади. Бироқ келишувни амалга ошириш осон бўлмайди, чунки "Сити" 28 ёшли футболчиси билан хайрлашишни истамаяпти.

Бернарду ўтган мавсумда АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!