ПСЖ "Милан"дан ҳужумчиси сотиб олмоқчи
ПСЖ ёзда жамоада тузилмавий ўзгаришларни амалга оширмоқчи.
Хабарларга кўра, клуб ёзда Неймарни сотишни режалаштирмоқда, бундан ташқари Килиан Мбаппе ва Лионель Мессининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
"Todofichajes" нашрининг сўзларига кўра, Париж клуби "Милан"дан Рафаэль Леаони сотиб олмоқчи. Италия клуби португалиялик ҳужумчи билан янги шартнома борасида музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча келишувга эриша олмади.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда А Сериянинг 23 учрашувида қатнашиб, 8 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва шерикларига 7 марта самарали узатма берди. "Transfermarkt" портали 23 ёшли футболчини 85 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар