ПСЖ мухлислари учун нохуш хабар
Килиан Мбаппе "Бавария"га қарши учрашувни асосий таркибда бошламайди.
Бугун жамоалар Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ўзаро куч синашади. 24 ёшли форвард жароҳат олганига қарамай, мазкур беллашув учун парижликларнинг қайдномасидан жой олган.
"Le Parisien" нашри тарқатган хабарга кўра, Мбаппе бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлайди.
Аввалроқ, Неймар Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирганди.
Фикрлар