ПСЖ МЮнинг трансфер мақсадини қўлга киритиш учун 50 миллион евро тўлашга тайёр
«Манчестер Юнайтед» клуби «Вест Хэм» жамоасида тўп сурётган ярим ҳимоячи-ҳужумчи Крисенсио Саммервиллни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Унинг номзоди қанот ҳужумчиси Маркус Рашфордга эҳтимолий ўринбосар сифатида баҳоланмоқда. Бироқ футболчи учун сўралаётган 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 57,5 миллион евро)лик нарх манкунианликлар учун жиддий тўсиққа айланиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Саммервиллга фақат «Манчестер Юнайтед» эмас, балки ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда. Париж клуби Нидерландия терма жамоаси аъзоси учун 43 миллион фунт (50 миллион евро) атрофида таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда. Шунингдек, француз жамоаси «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринши мумкин. Агар икки келишув ҳам амалга ошса, ПСЖ умумий ҳисобда икки футболчи учун 130 миллион фунт (150 миллион евро) сарфлашига тўғри келади.
Ўтган мавсумда Саммервилл барча мусобақалар доирасида 34 ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Саммервиллнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Футбол тарихидаги энг қиммат трансфер:

Фикрлар