ПСЖ
Ads

“Наполи” клуби ҳимоячиси Аллан ҳамон ПСЖнинг диққат марказида бўлиб турибди.

France Football нашри тарқатган хабарга қараганда Париж клуби скаутлари 28 ёшли бразилиялик футболчини А Сериянинг ўтган турида “Интер”га (4:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда кузатиб боришган.

Маълумот учун, Алланнинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Франция чемпионига эса унинг трансфери тахминан 50 млн еврога тушиши мумкин.