ПСЖ ўйинчиларига Луис Энрикенинг қарори ёқмади
Килиан Мбаппе “Реал”га ўтиб кетганидан кейин ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоадаги айрим вазифаларни бажариш масъулиятини бошқа ўйинчиларга юклашига тўғри келмоқда.
Париж клуби мураббийлар штаби Мбаппе ўрнига асосий пенальтичи қилиб, португалиялик ярим ҳимоячи Витиньяни тайинлаган эди. Бироқ бош мураббийнинг бу қарори жамоанинг айрим ўйинчиларига маъқул келмади.
RMC Sport нашрининг ёзишича, бир гуруҳ футболчилар Витиньянинг асосий пенальтичи бўлишига очиқчасига қарши чиққан.
Энди 11 метрлик нуқтадан турли ўйинчилар зарба берадиган бўляпти. Улар орасида Витинья ҳам бор. Умуман жамоадагилар орасида Усмон Дембеле ҳам нуқтадан деярли бехато зарба беради. Бундан ташқари, Рандаль Коло-Муани ҳам дастлабки турда пенальтини аниқ бажариб, гол урди.
Фикрлар