ПСЖ президенти: “Мавсумни мағлубиятсиз тарзда чемпион сифатида якунлаш — ўзгача ифтихор”

  • 06 Apr 01:12
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Пари Сен-Жермен" жамоаси яна бир бор Франция Лига 1 чемпионлигига эришди. Бу сафарги ғалабанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, жамоа ҳозирча бирор марта мағлуб бўлмаган ҳолда, пешқадамликни қўлдан бой бермади. ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи клубнинг ушбу муваффақиятини алоҳида таъкидлаб ўтди:

— Биз Европадаги энг кучли чемпионатлардан бири бўлган Лига 1да чемпион бўлганимиздан жуда фахрланамиз. Бу ғалабанинг янада ўзгача жиҳати — ҳозиргача мағлубиятсиз унвонни қўлга киритганимиздир.

Барча футболчиларни, бош мураббий Луис Энрикенини ва спорт департаментида ишлайдиган барча мутахассисларни табриклайман, – деди Ал-Хелайфи.

Comments

You must be logged in to commet!