ПСЖ президенти Неймарни "Барселона"га сотмоқчи эмас

ПСЖ клуби президенти Носр Ал Хелайфи бразилиялик ҳужумчи Неймарни "Барселона"га сотмочи эмас. Бу ҳақда RMCSport хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарнинг ўзи каталонияликлар сафига қайтиш истагини билдиргани боис “Барселона” раҳбарияти бу борада Франция чемпиони билан музокаралар ўтказмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!