ПСЖ президенти Суперлига ҳақида гапирди
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфий Европа Суперлигаси ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, Европа Суперлигаси ғояси аллақачон ўлган. Мен Чемпионлар лигасида ҳақли равишда ғалаба қозонган "Реал"нинг позициясидан ҳайратдаман, лекин улар унда ўйнашни хоҳлашмаяпти. Агар сизга турнир ёқмаса, унда ўша турнирда иштирок этмаслигингиз керак. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши мусобақа. Нега испаниялик мухлислар унга қарши чиқишаётганини билмайман. Суперлиганинг ҳеч қандай истиқболини кўрмаяпман”, — деди Ал- Хелайфи.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Суперлигага таклифини 12 та клуб қўллаб-қувватлаган ва унга қўшилган эди. Аммо кейин УЕФА, мухлислар ва айрим давлатлар раҳбарларининг босими остида тўққизта клуб лойиҳани тарк этди. Айни дамда Суперлигада фақат "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" клублари бор.
Фикрлар