ПСЖ "Рома" футболчиси учун 500 минг евро тўлайди

“Рома” ҳимоячиси Алессандро Флоренци янги мавсумни ПСЖда ўтказади. Бу ҳақда La Roma Siamo Noi нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Франция чемпиони 29 ёшли италиялик футболчини 500 минг евро эвазига бир йилга ижарага олади. Ушбу келишувга кўра ПСЖ кейинчалик Флоренцни 9 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Бугун Алессандро тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб келди. Эртага у ПСЖ сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Флоренци ўтган мавсумни “Валенсия” сафида ижарада ўтказган эди. У “кўршапалаклар” сафида Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!