ПСЖ Сергей учун расмий таклиф билан чиқди

"Пари Сен-Жермен" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич учун расмий таклиф билан чиқди.

Панедмия шароитига қарамасдан йирик харидларни амалга оширишни ният қилган парижликлар 25 ёшли серб учун 60+10 миллион евро тўлашга тайёр. Олдинроқ, римликлар Сергей учун 80 миллион евро талаб қилишаётгани маълум бўлган эди.

Жорий мавсумда Савич "Лацио" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt.com нашри футболчини 64 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!