ПСЖ тез орада Месси ҳақида муҳим хабарни эълон қилади

  • 04 Jan 07:32
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси яна бир неча йил Парижда қолиши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, "Пари Сен-Жермен" тез орада ўз юлдузи билан шартнома янгиланганини эълон қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги битим июнь ойида якунига етади.

Шу боис, парижликлар Месси билан иложи борича тезроқ келишмоқчи. Катта эҳтимол билан, у 2024 йилгача Франция чемпионатида ҳаракат қилади.

35 ёшли плеймейкер жорий мавсум парижликлар таркибида 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 гол ва 14 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!