ПСЖ Траппни сотмайди
Мавсумни "Айнтрахт" ижара асосида ўтказаётган ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп яна Парижга қайтадиган бўлди.
Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ франкфуртликлар 28 ёшли германиялик посбоннинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Sky Germany тарқатган хабарга кўра ПСЖ Траппнинг трансфери масаласида ҳар қандай таклифни рад этади.
Гап шундаки, парижликлар 41 ёшли дарвозабон Жанлуижи Буффон билан амалдаги шартномани узайтиришмайди. Шу боис Трапп жамоанинг асосий дарвозабони бўлиш учун Альфонс Ареола билан рақобат қилади.
Фикрлар