ПСЖ вакилига А Сериядан таклиф бор

ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредесга Италиянинг "Лацио" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Ди Марцио маълум қилди. Клуб айни дам таянч ярим ҳимоячи қидирмоқда. Вариантлар орасида "Арсенал" футболчиси Жоржиньо ҳам бор эди. Аммо у "канонирлар" сафини тарк этмаслиги аниқ бўлди. 

Паредесга "Лацио"дан ташқари "Галатасарой" ва Аргентина клубларидан ҳам таклифлар бор. Футболчининг ўзи ҳали бир қарорга келмаган. 

Маълумот учун, Леандро якунига етган мавсумни "Ювентус"да ижарада ўтказди. У туринликлар таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!