ПСЖ Верратти билан шартномани узайтирмоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби италиялик ярим ҳимоячи Марко Верратти билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра агар 25 ёшли футболчи парижликлар билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекса, унинг йиллик маоши 7 миллион еврога етади.

Маълумот учун, Верратти ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 240та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.