ПСЖ “Вольфсбург”дан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби “Вольфсбург”дан яна бир ҳаридни амалга оширмоқчи. Аввалроқ парижликлар “бўрилар” етакчиси Юлиан Дракслерни ўз сафига қўшиб олишган эди. Энди улар ҳимоячи Рикардо Родригесни нишонга олишди.

France Football нашри тарқатган маълумотларга кўра 24 ёшли швейцариялик футболчининг хизматига шахсан парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки ушбу трансфер ПСЖга тахминан 25 миллион еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Родригес ушбу мавсум Германия Бундеслигасининг 15та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ Родригесга Миланнинг "Интер" клуби ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!