ПСЖ Хамес учун
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчига ПСЖ жиддий қизиқиб қолган. Парижликлар унинг учун “қироллик клуби”га 42 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Хамес учун шунингдек "Атлетико", "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.