ПСЖ хўжайини “Манчестер Юнайтед” ёки “Ливерпуль”ни харид қилади

ПСЖга эгалик қилувчи Qatar Sports Investments (QSI) компанияси бош директори Нассер Ал-Хелаифий Англия премьер-лигасида иштирок этаётган клублардан бирини сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

The United Stand нашрининг маълум қилишича, компания раҳбарига “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” вариантлари маъқул келган. Аввалроқ, Қатар компанияси “Тоттенхэм”га қизиқиш билдирганди.

Qatar Sports Investments айни пайтда ПСЖга эгалик қилади. Шунингдек, улар Португалиянинг “Брага” клуби акцияларининг 23 фоизини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!