ПСЖ хўжайинлари "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олади?!

"Манчестер Юнайтед" сотувга қўйилди. Англия гигантини эса қатарликлар сотиб олишга қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Гап Qatar Sports Investments ҳақида кетмоқда.

Бироқ, ПСЖ хўжайинлари “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш ниятида эмас. Бу ҳақда нуфузли Goal портали ўз саҳифаларида маълум қилди.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Эрик тен Хаг шогирдлари “Манчестер Сити”дан икки очко, “Арсенал”дан 7 очко ортда қолмоқда.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасидаги навбатдаги ўйинини 12 февраль куни сафарда "Лидс"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!