
ПСЖ янги мавсум учун уй либосини намойиш қилди (видео)
ПСЖ клуби ўзининг расмий сайтида янги 2023/24 йилги мавсум учун уй либослари суратларини намойиш қилди.
Париж грандининг уйда фойдаланадиган янги либоси анъанавий кўк рангда бўлади. Либос “Nike” бренди томонидан ишлаб чиқарилган.
Ушбу либослар 3 июндан сотувга чиқарилиши айтиб ўтилган. Уни "Nike" бренди ва ПСЖнинг дунё бўйлаб тарқалган расмий дўконларидан харид қилиш мумкин бўлади.
Фикрлар