ПСЖ ёзда бельгиялик футболчисини сотиб юбормоқчи

ПСЖ клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ҳимоячиси Томас Меньени сотиб юбормоқчи.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 27 ёшли бельгиялик футболчининг трансферини 30 миллион еврога баҳолашмоқда. Унга эса  АПЛнинг уч гранди - "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал"дан жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Менье жорий мавсум ПСЖ сафида 29та ўйинда иштирок этди ва 5та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!