ПСЖ ёзда МЮ ҳужумчисини сотиб олмайди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ёзги трансферлар вақтида ПСЖга ўтмайди, деб хабар беради “Sky Sports” нашри.

Манбага кўра, манкунианликлар 24 ёшли англияликни сотишдан манфаатдор эмас.

Шу билан бирга, парижликлар ҳам ёзда Маркус сотилмаса, трансферни амалга оширишга ҳаракат қилмайди. Парижликлар ҳужумчини кейинги йил ўз сафига қўшиб олади.

Ўтган мавсумда Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг барча мусобақалар доирасидаги 32 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!