ПСЖ юлдуз ҳужумчиси бўйича биринчи таклифни олди

  • 3 январь, 2022, 12:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти ҳужум чизиғида футболчилар кўплигидан асосий таркибда етарлича ўйнай олмаётган Мауро Икарди билан хайрлашишга қарор қилган.

Tecno

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио  Париж клуби аргентиналик форвардга биринчи таклиф келиб тушгани ҳақида хабар тарқатди. Маълумотларга қараганда, “Ювентус” тажрибали ўйинчини ўз сафига чорламоқда.

Туринликлар агар ПСЖ маъқул нарх айтадиган бўлса, Икардининг трансферини сотиб олишга тайёр.

ПСЖ 2020 йилда бу футболчи учун 50 миллион евро сарфлаган эди. Жорий мавсумда 20 марта майдонга тушган Мауро ўз ҳисобига бешта аниқ зарба ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!