ПСЖ «Ювентус»нинг Коло-Муани борасидаги таклифини рад этди
«ПСЖ» раҳбарияти «Ювентус» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш бўйича таклифини қабул қилмади.
Ишончли инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, парижликлар «Ювентус» томонидан келиб тушган таклифни рад этган. Италия клуби 27 ёшли форвард учун 30 миллион евро тўлашга тайёр эди. Шунга қарамай, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Коло-Муани эса карьерасини айнан Италия чемпионатида, «Ювентус» сафида давом эттиришни истамоқда. Қизиғи шундаки, ўтган мавсумда у ижара асосида Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоасида тўп сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рандаль Коло-Муани ўтган мавсумда Англия чемпионатида «шпорлар» таркибида 30 та ўйинда майдонга тушди. У шу баҳсларда бир гол уришга ва бир голли узатма беришга муваффақ бўлди.

Фикрлар