ПСЖ — ушбу статистика бўйича ЕЧЛдаги энг ёмон жамоа

Чемпионлар лигасини ажойиб бошлаганига қарамай, ПСЖ статистик кўрсаткичлар бўйича қолган жамоалардан ёмонроқ натижа қайд этмоқда.

"L’Equipe" нашри хабарига кўра, парижликлар асосий еврокубокнинг 3 туридан сўнг босиб ўтган умумий масофа бўйича энг ёмон жамоа бўлиб турибди. Кристоф Галтье шогирдлари ҳар бир беллашувда ўртача 104,6 километр масофани босиб ўтган. "Ювентус" билан биринчи ўйинда энг ёмон кўрсаткич қайд этилган — 100,2 км. Хайфанинг "Маккаби" жамоасига қарши 105,3 км, "Бенфика" билан эса 109,4 км.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ бугун, 11 октябрь куни Португалия клуби билан жавоб учрашувини ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!