ПСЖдан очко тортиб олган "Лилль" Франция чемпионати пешқадамига айланиб олди

Франция чемпионати 16-турида "Лилль" ПСЖни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекди.

Ўйинни етакчи ҳужумчиларсиз бошлаган парижликлар "Лилль"га етарлича хавф туғдира олмади. Мезбонлар ҳимоячилари рақибга дарвоза томон аниқ зарба бериш имкониятини қолдиришмади. ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас эса бир қанча сейвлари билан жамоасининг дуранг натижаси қайд этишига кўмаклашди.

Лига 1 16-туридан сўнг "Лилль" 33 очко билан турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди, ПСЖ эса 32 очко тўплаб 3-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!