ПСЖга қарши ўйинда дубль қилган Роналду ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Криштиану Роналду ПСЖга қарши ўйинда дубль қилганидан сўнг ўз эмоциялари билан ўртоқлашди. 

37 ёшли португалиялик "Ан-Насср" ва "Ал-Ҳилол" юлдузларининг ПСЖга қарши ўртоқлик ўйинида (4:5) энг яхши футболчи, дея эътироф этилди. 

"Майдонга қайтганимдан ва голлар урганимдан хурсандман. Шунингдек, эски дўстларни кўриш жуда ёқимли бўлди", - дея ўз инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирди Роналду.  

Қайд этиш лозим, мазкур баҳс португалнинг "Ан-Насср" сафидаги дебют ўйини бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!