ПСЖнинг 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Франциянинг амалдаги чемпиони – ПСЖ клубида Covid-19 билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ПСЖнинг 3 нафар футболчиси ва 1 нафар ходимида вирус аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Францияда мавсум коронавирус сабаб муддатидан аввал якунланган ва унда ПСЖ чемпион деб тан олинган эди. Жамоа айни дамда Франция кубоги ва Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)