ПСЖнинг энг муҳим ўйинчиси Мбаппе эмас!

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоанинг энг муҳим ўйинчиси Неймар эканини айтди. Гарчи Килиан Мбаппе ҳаммадан кўп гол ураётган бўлса-да, Неймар асосий ўйинчи бўлиб қолаверар экан.

- Мен Неймарни энг кучли футболчи, деб ҳисоблайман. У беш ҳафта давомида майдондан ташқарида юрса ҳам, машғулотларда энг қаттиқ шуғулланадиган футболчи бўлади. Техникаси зўр ва маҳорати ҳамон жойида.

Биз Неймарнинг жароҳатдан қутилиб, яна таркибга қайтганидан хурсандмиз. Чунки у ПСЖнинг энг муҳим ўйинчиси, - деди Марко Верратти.

Неймар жорий мавсумда жароҳатлар боис кам ўйнамоқда. Ҳозирча у Франция чемпионатида 12 та учрашувда тўп тепиб, олтита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!