ПСЖнинг собиқ амалдори Мессининг кетиши ҳақида: Афсусдаман...
ПСЖ клубининг собиқ спорт директори Леонардо аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг "Интер Майами"га ўтишига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли аргентиналик футболчи эркин агент сифатида Флорида клубига кўчиб ўтди.
"Месси? Бундай бўлганидан афсусдаман. У Пеле ва Марадона каби буюклик даражасида бўлган ақл бовар қилмайдиган футболчи. У ўз танловини қилди, бу унга футбол ва оилани иложи борича яхшироқ бирлаштиришга ёрдам беради. Агар сиз Лионель билан урушга борсангиз, ёлғиз қолмайсиз”, - деди бразилиялик мутахассис Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Месси ПСЖга 2021 йилда “Барселона”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.
Фикрлар